Қонликўл туманида «Тиббиёт ходимлари куни» белгиланди

Халқимизнинг саломатлигини сақлашдек эзгу ишларида тиббий хизмати билан  алоҳида ўринда турадиган касб эгаларининг меҳнатлари эъзозланиб, Ўзбекистон Республкаси Президентининг қарори билан ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни деб белгиланиб келмоқда.

«Тиббиёт ходимлари куни» Қонликўл туманида кутарингки кайфиятда ўтказилиб, байрам давомида «Тиббиёт хизматининг халқимиз турмушидаги тутган ўрни», «Тиббиёт ходимлари, ўз касбингизга садоқатли бўлинг!» мавзуларида маърузалар тингланди ва касби орқасида ҳурматли дам олиш онларини сураётган пенсия ёшидаги нуранийларимиз таклиф этилиб, байрам тамошалари билан концерти тақдим этилди.

Шунингдек, «Тиббиёт ходимлари куни» муносабати билан туман мутасадди вакиллиги, туман тиббиёт бирлашмасининг қатор ходимларини касб байрами билан табриклаб, халқимизнинг саломатлигини яхшилаш бўйича кўрсатаётган фидокорона меҳнатлари учун туман ҳокимининг «Фаҳрий ёрлиғи» топширилди ва эсдалик савғолар билан тақдирланди.

Фойдали ҳаволалар