Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2017» танловида Қонликўл туманидан ёш тадбиркор қиз банкдан кредит олиш «Сертификат»ига эга бўлди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг «Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили»да қабул қилинган, Давлат дастурининг 210-бандининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик соҳасини бошлош истагидаги қизлар ўртасида «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2017» танловлари ўтказилганди.

Танловлар жараёнида, Қонликўл Педагогика колледжи битиувчиси О.Д.Мирзабаева, 2017 йилнинг 19 август куни Қорақалпоғистон Республикаси босқичида «Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз» номинацияси ғолиби бўлиб, жорий йил 10  ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2017» танловида ҳам ғолиб бўлишга эришди.

Танлов давомида, О.Д.Мирзабаева юртимизда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунар битирувчиларини иш билан таъминлаш ва уларни иқтисодий ислоҳатларга жалб этиш борасида ўтказилиётган «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2017» танловининг Республика босқичида фаол иштирок этгани учун, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаеванинг «Ташаккурнома»си билан тақдирланди.

Шунингдек, «Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз» номинацияси ғолиби Мирзабаева Оразбийке Далимбай қизи «Нон ва кандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш» учун «Агробанк»АТБ бошқарув раиси С.С.Ходжаев томонидан банк кредитидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи «Сертификат»ини олишга муяссар бўлди.

Танлов якунида ташкиллаштирувчи вакилликлар томонидан О.Д.Мирзабаевани ғолиблиги билан табриклаб, ўз бизнесини бошлашда муаффақият тилади ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Фойдали ҳаволалар