Янгиликлар

Қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани солиқ органига бормасдан олиш мумкин бўлди
Юридик шахслар, жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ органларига бормасдан солиқ қарзлари ва бошқа мажбурий тўловлар йўқлиги тўғрисида маълумотномани Ягона давлат интерактив хизматлари портали (ЯДИХП) орқали олишлари мумкин бўлди, деб хабар берди UZINFOCOM.
Қонликўл тумани коллеж ўқувчилари Ходжейли туманидаги «Меҳрибонлик уйи»дан хабар олишди
Ҳурматли Президентимизнинг «Ҳеч ким меҳр ва эьтибордан четда қолмайди» деган сўзлари асносида ўринларда қатор хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда. Хайрия тадбирлари доирасида, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман бўлими ва коллежларнинг бошланғиш ташкилот етакчилари бошчилигида Қонликўл тумани коллеж ўқувчилари жорий йил 10 ноябрь куни Ходжейли туманидаги «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари меҳмони бўлди.
Қонликўл туманида «Тиббиёт ходимлари куни» белгиланди
Халқимизнинг саломатлигини сақлашдек эзгу ишларида тиббий хизмати билан алоҳида ўринда турадиган касб эгаларининг меҳнатлари эъзозланиб, Ўзбекистон Республкаси Президентининг қарори билан ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни деб белгиланиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2017» танловида Қонликўл туманидан ёш тадбиркор қиз банкдан кредит олиш «Сертификат»ига эга бўлди
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг «Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили»да қабул қилинган, Давлат дастурининг 210-бандининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик соҳасини бошлош истагидаги қизлар ўртасида «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2017» танловлари ўтказилганди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим раиси Қонликўлда «Фидойи ёшлар отряди»га совғалар улашди
Худудлардаги «Пахта-2017» шиори билан далаларда элимиз қирмонига улушини қўшаётган ёшларни қўллаб-қўвватлаш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим раиси М.Аметов ва Ёшлар иттифоқининг туман бўлими раиси Р.Қалимбетовлар томонидан теримчиларга ўз совғаларини топширишди.
2017-2018 ўқув йилида Қонликўл туманидан 151 нафар абитуриент олий ўкув юртлари талабалари бўлди
2017 йил 24 август куни Халқ таълими идоралари ходимларининг дастурий август кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. «Давлат таълим стандарти» талаблари асосида янги ўқув йўналишларининг жорий этилиши, педагогик технологияларнинг самарадорлигини орттириш бўйича 2017 йил 14-15 август куни фан секцияларида иш олиб борувчи 30 нафар педагог тренерлар, Қорақалпоғистон республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланиб, ўлар томонидан 18-19 август кунлари Дастурий август кенгаши мажлисида туманимизда 34 та секциядаги ишларида жами 1245 нафар педагог ходимлар иштирок этиб, 2016-2017 ўқув йили эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил этилди ва 2017-2018 ўқув йилида таълим бериш сифатини ошириш бўйича вазифалар белгиланиб олинди. 2016-2017 ўқув йили давомида тумандаги 23 та умумтаълим мактабларида 6802 нафар ўқувчига 927 нафар ўқтувчилар томонидан таълим-тарбия берилди, ўтган ўқув йили давомида туман миқёсида жами 12 нафар ўқитувчининг Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида 8 нафар ўқитувчининг дарс ишланмалари жорий этилди. Жорий йил олий ўқув юртларига туманимиздан 151 нафар (ўтган йили 134 нафар ўқувчи) ўқувчи, шундан 49 нафар (ўтган йили 47 нафар ўқувчи) ўқувчи грант асосида, 102 нафар (ўтган йили 86 нафар ўқувчи) ўқувчи контракт асосида талаба бўлишга эришди. Қонликўл тумани халқ таълими идоралари хизматини методик таъминлаш ва ташкиллаштириш бўлими тассаруфидаги мактабларидаги 2016-2017 ўқув йили давомида самарали ютуқларга эришган ва меҳнат йўлидаги фидокарона ишларини баҳолашда 19 сонли мактабнинг Инглис тили фани ўқитувчиси Абибуллаева Сарбиназ Мадаминовна ва 7 сонли мактабнинг Химия фани ўқитувчиси Бегжанова Гулзар Пиржановналар «Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими оғласи» кўкрак нишони билан тақдирланди ва яна «Билимлар беллашуви»нинг вилоят босқичида ўқувчилари ғолиб бўлган 22 нафар фан ўқитувчиларига «Туман ҳокими Фаҳрий ёрлиқ»лари топширилди. 2017 йил олий ўқув юртини тамомлаган 40 нафар ходим ўқитувчилар сафига қўшилди. Мажлис туман маданият ходимларининг концерти билан давом этди.
Қонликўлда фермер ва деҳхонларга инновацион хизмат кўрсатувчи информацион-консалтинг маркази ўз ишини бошлади
Қонликўл туманида 2017 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳукимати, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ривожлантириш лойиҳаси ва «Ўзбекистон Республикасининг қурғоҳчилик туманларда деҳхон ва фермер хўжаликларининг климатнинг ўзгаришига мослашиш лойиҳаси» қўчма дастури ёрдамида фермер хўжаликларига информацион-консалтинг хизматини кўрсатувчи «Коnsawt Markaz» МЧЖ маркази ишга тушди. Ушбу марказнинг асосий мақсади-туманда фаолият олиб бороётган фермер ва деҳхон хўжаликларига климат ўзгаришига мослашиш, қўрғоҳчилик даражасида овул хўжалиги ишларини юритиш, ҳосилдорликни ошириш, фермер хўжалигини бошқаришда замонавий технологиялардан фойдаланиш, кредит олишда бизнес режа тузиш, ҳисоб-китоб ишларини йўлга қўйиш ва ҳоказо. йўналишларда консалтинг ва информацион хизматларни амалга ошириш ҳисобланади.
Туманда «Алтинкўл» станциясида поездлар тўқтаб ўтади
2017 йил «Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили»да туман халқининг мурожатлари асосида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Қўнгрот регионаллик темир йўли узелининг. Қонликўл тумани «Алтинкўл» станциясида йўловчи тошувчи поезди тўқтаб йўловчиларга хизмат кўрсатиш ишлари йўлга қўйилди.
Қонликўл тумани Мажбурий ижро Бюроси томонидан 2та оила табий газ тармоғидан ажратиб қойилди.
2017 йил «Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили»да Президентимизнинг «Инсонларнинг дарду ташвиши билан яшаш ҳар бир раҳбарнинг вазифаси бўлмоғи лозим» сўзлари асосида худудларда эзгу ишлар олиб борилмоқда.
1 2 3  >  >>

Фойдали ҳаволалар