Қонликўл тумани коллеж ўқувчилари Ходжейли туманидаги «Меҳрибонлик уйи»дан хабар олишди

Ҳурматли Президентимизнинг «Ҳеч ким меҳр ва эьтибордан четда қолмайди» деган сўзлари асносида ўринларда қатор хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хайрия тадбирлари доирасида, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман бўлими ва коллежларнинг бошланғиш ташкилот етакчилари бошчилигида Қонликўл тумани коллеж ўқувчилари жорий йил 10 ноябрь куни Ходжейли туманидаги «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари меҳмони бўлди.

Тадбир давомида, «Меҳрибонлик уйи» директори Сон Светлана Мехайловна билан учрашиб, ўз фарзандлари каби бўлиб қолган тарбияланувчиларининг аҳволи, кун тартиби, уларга яратилган шарт-шараитлар ва тарбияланиётган болалар билан танишди. Бу ерда болалар 18та фан тўгаракларида билим билан касб-ҳунар сирларини ўрганиб, турли танловлар билан спорт мусобоқаларида иштирок этиб, айтишга арзигулик ютуқларга эришаётганлигини ғурур билан тилга олди.

Меҳмондўст болалар ўзларининг янги дўстларига ўз ижодиётинидан  қўшиқлари билан рақсларини  кўрсатиб ўтди. Ўз навбатида коллеж ўқувчилари уларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида, коллеж ўқувчилари ўзларининг тайёрлаган концерти билан бугунги кундаги долзарб бўлган «Ўз болангни ўзинг асра» мавзусидаги сахналаштирилган кўринишларини тақдим этди.

Шунингдек, коллеж ўқувчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ўзларининг эсдалик совғаларини топширди.

               

Фойдали ҳаволалар