Туман иқтисодиёти

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. 

     Ижтимоий –иқтисодий ривожланишда асосий йўналиш этиб ишбилармонликни ривожлантиришнинг барқарор усиши учун муҳим шароитлар ва имкониятлар яратиш, ҳусусийлаштириш йўналишини шакллантиришга эътибор қаратиш.

Аҳоли

    2017 йилнинг 1-январ ҳолатига туман аҳолиси 49,1 минг кишини ташкил этди: шундан 24,1% марказий аҳоли яшаш пунктларида, 75,9% қишлоқ жойларда яшашади.

   Туман аҳолисининг иш билан банд қатлами 27,9 минг одам бўлиб, бу демак умумий аҳоли сонининг 56,8% ташкил этади.

   Аҳолининг иш билан банд қатламининг кўпчилик қисми қишлоқ хўжалиги мутахассислари, ишлаб чиқариш, капитал қурилиш ва ижтимоий соҳа вакилларини ташкил этади.

     Аҳолининг иш билан банд қатламининг кўпчилик бўлаги, асосан аграр тармоқда (27,5% ортиқ) ва ишлаб чиқаришда (2,5% ортиқ) фаолият юритади.

Банк-молия тизими

    Туманда ривожланган молия инфратузилмаси мавжуд. Ҳозирда 2 та тижорат банки ва 1 та суғурта компанияси филиаллари фаолият юритмоқда.

Аграр тармоқни ривожлантириш.

    Қонликўл тумани бўйича ўтган 2016 йил якунида 7,392 минг тонна пахта, 8,1 минг тонна полиз экинлари маҳсулотлари, 14,989 минг тонна дон маҳсулотлари, 0,9 минг тонна мева-сабзавот, 8,07 минг тонна полиз, 0,165 минг тонна узум маҳсулотлари етиштирилди. Туманнинг умумий экин майдони 31,1 минг гектарни ташкил этади.

    Қонликўл туманида бугунги кунда 387 фермер хўжалиги фаолият юритмоқда.

Ишлаб чиқариш даражаси.

  Туманда ишлаб чиқариш тармоғида асосан, сутни қайта ишлаш, нон ва кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қизилмия илдизини қазиб олиш ва қайта ишлаб чиқариш  соҳасини ташкил этади.

   Бугунги кунда туманда 31 та маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритиб, улардан: - «NUKUS LICORISE» МЧЖ, «KAMCHO INDUSTRY» МЧЖ, «Қонликўл био инвест» МЧЖ, Агро фирма «Олтинкўл азаматлари» корхоналари ҳақида айтиб ўтиш жойиз.

Ташқи иқтисодий алоқалар.

    Туманда 2016 йил якунига кўра ташқи савдо хомашё айланмаси 170 минг АҚШ долларини ташкил этиб 2015 йилга нисбатан 20,1 % га купайди. 2016 йил маҳсулотларни экспортга чиқариш ҳажми 130 минг АҚШ долларга етиб, импорт ҳажми 40 минг АҚШ долларини ташил этди. 2017 йил ташқи савдога маҳсулотларни экспорт қилиш буйича АҚШларига 1,5 млн.долл. лойиҳалаштирилган бўлиб бу ўтган йилга нисбатан маҳсулотлар экспортининг ўсиши 8 баробарга кўп ҳисобланади.

Транспорт ва алоқа инфратузилмаси.

   Туманимиз замонавий ривожланган коммуникация тармоқларига эга. Туман худуди орқали ўтадиган темир йўл узунлиги 31 км, Нукус-Хужайли, Қунғирот-Бейнеу автомобиль йўллари тармоғи туманимиз ҳудудидан ўтиши маҳсулотларни экспорт қилишда катта аҳамиятга эга.

     «Суенли» ирригация тизими канали туманимизнинг 31 км. оралиғидан оқиб ўтади.

    Қонликўл тумани бўйича телеграф, замонавий алоқа воситалари ёрдамида халқаро, шаҳарлар ва қишлоқлараро почта ва уяли алоқаси йўлга қўйилган. Туманда замонавий алоқа компанияларидан: «BEELINE», «USELL» ва «ЎзбекТелеком» провайдерлари фаолият кўрсатмоқда.

Ижтимоий инфратузилма ва зарурий хизматлар.

    Туманда таълим тизими ривожланган бўлиб,  бу соҳада 11 мактабгача таълим маскани, 23 та умумтаълим мактаби ва 3 та касб-хунар коллежлари мавжуд.

   Туманда аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида марказлашган тиббиёт бирлашмаси ва 9 та қишлоқ шифокорлик пунктлари фаолият кўрсатмоқда.

Чет эл инвестицияси киритилган корхона.

  Чет эл инвестицияси лойиҳаси асосида туманда фармацевтика тармоғи бўйича (қизилмия илдизини қазиб олиш ва қайта ишлаш корхонаси) руйҳатга олинган.

  Буюк Британия давлати сармояси лойихаси асосида «NUKUS LICORISE» МЧЖ туридаги қўшма корхонаси тузилган.

Фойдали ҳаволалар